«фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» тегли мақолалар


Нефтни қайта ишлаш заводлари бензин ишлаб чиқаришни 21 фоизга оширди
14 декабр 2023, 15:20

Нефтни қайта ишлаш заводлари бензин ишлаб чиқаришни 21 фоизга оширди

Бензинга талаб ортиб бориши фонида Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари ёнилғи ишлаб чиқаришни 21,2 фоизга — 4 минг тоннагача оширди. «Ўзбекнефтгаз», шунингдек, маҳаллий SDK Group And компанияси Россиядан Аи-92 К5 бензини импортини оширгани ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонда Airbus ва Boeing самолётлари учун авиакеросин ишлаб чиқарилади
28 декабр 2022, 19:50

Ўзбекистонда Airbus ва Boeing самолётлари учун авиакеросин ишлаб чиқарилади

Фарғона НҚИЗ Airbus ва Boeing самолётлари учун ишлатиш мумкин бўлган авиакеросин турини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи сертификатни қўлга киритди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 8000 тоннагача ошириш ва келажакда маҳаллий ҳамда хорижий аэропортларга етказиб беришни кўпайтириш имконини беради.

Фарғона НҚИЗда бензин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда
9 декабр 2022, 19:24

Фарғона НҚИЗда бензин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.

Фарғона НҚИЗни модернизация қилишга 400 млн доллар сарфланади
28 сентябрь 2022, 18:28

Фарғона НҚИЗни модернизация қилишга 400 млн доллар сарфланади

Sanoat Energetika Guruhi Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишга 400 млн доллар инвестиция киритади. Модернизациядан сўнг ФНҚИЗ нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш ҳажмини 2 бараварга ошириб, Евро-5 бензини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи $100 млнга сотилди
23 май 2022, 15:37

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи $100 млнга сотилди

Sanoat Energetika Guruhi (собиқ Jizzakh Petroleum) хорижий компанияси давлатдан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини 100 млн долларга сотиб олди. Компания шунингдек, 380 млн долларга заводни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олди. Битим тафсилотлари.

Фарғона НҚИЗ яна сотувга қўйилди
3 май 2021, 14:52

Фарғона НҚИЗ яна сотувга қўйилди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи яна савдога чиқарилди. 2019 йилда ФНҚИЗни Индонезиянинг PT Trans Asia Resources компанияси сотиб олмоқчи бўлган, бироқ келишув амалга ошмаган ва бошқарув Jizzakh Petroleum компаниясига берилган эди. ФНҚИЗ Ўзбекистондаги иккинчи йирик нефтни қайта ишлаш заводи бўлиб, йиллик соф фойдаси 19 млн долларни ташкил этади.

Фарғонада ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари ишсиз қолишдан хавотирда
1 феврал 2021, 17:04

Фарғонада ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари ишсиз қолишдан хавотирда

Фарғона вилоятидаги Олтиариқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари деярли 11 ойдан бери корхонага хом ашё етказилмаганлигини, иш тўхтаб қолиб, март ойидан ишчилар сони қисқартирилиши мумкинлигини айтмоқда. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти «Дарё» нашрига завод ёпилмаслигини, иш ўринлари қисқартирилиши, лекин ходимлар ишдан бўшатилмаслигини маълум қилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг